Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Формула-1»нинг янги мавсумдаги илк босқичида Валттери Боттас ғалаба қозонди
Фото: Reuters
“Формула-1”нинг жорий мавсумдаги илк босқичи – Австрия гран-присида Mercedes жамоаси аъзоси Валттери Боттас ғалаба қозонди. Финляндиялик пойгачи фаолиятидаги 8-босқичда зафар қучди. У саралаш босқичида ҳам энг яхши натижани кўрсатган эди.
2-ўринни Ferrari аъзоси Шарль Леклер, 3-ўринни McLaren пойгачиси Ландо Норрис эгаллаган.
Амалдаги чемпион, Mercedes’нинг яна бир аъзоси Льюис Ҳэмилтон аслида пойгада марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтган, бироқ 5 сониялик жарима сабабли 4-ўринга тушиб кетган.
Умумий жадвалда Боттас 25 очко билан 1-ўринни эгалламоқда. Кейинги ўринларни Леклер (18 очко), Норрис (16) ва Ҳэмилтон (12) эгалламоқда.
Пойга олдидан 6 пойгачи қолган иштирокчилар билан бир қаторда ирқчиликка қарши Black Lives Matter ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида тиз чўкишни истамаган.
Австрия босқичи коронавирус пандемияси сабабли бошланиши 4 ойга кечиккан “Формула-1”нинг жорий мавсумидаги илк босқичи бўлди. У томошабинларсиз ўтган. Пойгаларнинг навбатдаги босқичи ҳам шу ерда - Шпильберг трассасида 10-12 июль кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
17:07 / 25.11.2024