Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий кўчасининг Ўрдадан Чорсугача бўлган қисми таъмирланмоқда
Тошкент шаҳрида 6 июль соат 08:00га қадар Алишер Навоий кўчасининг Лабзак кўчасидан Сақичмон кўчасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу жараёнда йўл қатнов қисмининг фақат битта чизиғи автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.
«Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишларини тавсия қиламиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади расмий билдиришда.
Маълумот учун, шу кунларда Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчаси кесишмасидаги кўприкда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар 22 июлга қадар давом этиши хабар қилинган.
Шунингдек, Чилонзор туманидаги Чилонзор кўчасининг бир қисми 24 июлгача ёпилган.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026