Жаҳон | 17:22 / 05.07.2020
11896
1 дақиқада ўқилади

Туркияда янги қанотли ракета синовлари якунланди (видео)

Туркиялик ҳарбийлар янги қанотли ракета Atmaca’нинг узоқ масофага отиш бўйича синовини ўтказишди. Ракета 200 кмдан узоқроқдаги нишонни аниқ мўлжалга олган. 

Фото: Anadolu

Туркия президенти маъмуриятидаги мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмоил Демирнинг Twitter’да маълум қилишича, Туркияда ишлаб чиқилган биринчи кемаларга қарши ракетанинг синови вақтида қўйилган барча вазифалар муваффақиятли бажарилган. Унинг таъкидлашича, яқин орада ракета Туркия армияси қуролланишига топширилади ва АҚШнинг Harpoon ракеталари ўрнини эгаллайди.

Ракетани яратиш устидаги ишлар 2009 йилдан бошлаб Roketsan компанияси томонидан олиб борилган. Компанияда таъкидланишича, юқори аниқликдаги ракета патрул катерлари, фрегатлар ва корветларга ўрнатилиши мумкин. У парвоз вақтининг ўзида нишонни ўзгартира олади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид