Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати 600га яқин маҳкум толибни озодликка чиқаришни рад этди
Толиблар 5 минг нафар аъзоси қамоқхоналардан чиқарилишини талаб қилмоқда.
Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракатининг ҳибсда сақланаётган 600га яқин аъзосини озодликка чиқариш тўғрисидаги талабини бажармаслигини маълум қилди. Бу ҳақда 1TV News телеканали хабар берди.
Телеканалнинг билдиришича, ҳукумат 597 нафар маҳкум толибни озод қилмаслигини маълум қилган. Афғонистон қамоқхоналар бошқармасининг баёнотига кўра, бу маҳкумларнинг аксарияти қилган жиноятлари, қилган қотилликлари учун озодликдан маҳрум этилган.
Хабар қилинишича, Афғонистон ҳукумати шу кунгача 4 мингга яқин толибни озодликка чиқарган. Толиблар ўз навбатида, 5 минг нафар аъзоси қамоқхоналардан чиқарилишини талаб қилмоқда. Телеканалнинг маълумот беришича, “Толибон” 616 нафар маҳкумни озод қилган.
Аввалроқ Афғонистон президенти вакили Содиқ Содиқий “Толибон” ҳаракатининг 3,9 мингга яқин аъзоси озодликка чиқарилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026