Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг 3 ҳудудида фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди
Япония метеорология бошқармаси Фукуока, Сага ва Нагасаки префектураларининг айрим ҳудудларида ўта кучли ёғингарчиликдан огоҳлантирди. Бу минтақалар мамлакат жануби-ғарбидаги Кюсю оролида жойлашган. Огоҳлантириш бошқарма жадвали бўйича энг юқори даражада эълон қилинган.
Мазкур префектураларда бир неча ўн йиллардан буён кузатилмаган ёғингарчилик кузатилмоқда.
Расмийлар сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида талофатлар етиши эҳтимолини юқори баҳолашмоқда.
Туманлар аҳолисига бошпаналарга етиш қийин бўлган ҳолларда мустаҳкам пойдеворли биноларда жон сақлаш тавсия этилмоқда.
Ўз уйларини тарк эта олмаган фуқаролар эса, биноларнинг устки қаватларида қия тепаликларнинг қарши томонида туришлари керак.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026