03:03 / 08.07.2020
12737

«Милан» «Ювентус»га 4 гол урди. Бунақаси 1989 йилдан буён кузатилмаган

Фото: Getty Images

А Серияда 31-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилган «Милан» биринчи бўлимда 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, иккинчи бўлимда тўртта гол урди.

Иккинчи бўлим бошида Рабьо ва Роналду биттадан гол уриб ҳисобни туринликлар учун қулай кўринишга келтирганди, аммо Сарри шогирдлари бу устунликни сақлаб қола олишмади. Миланликлар сафида голларга Златан Ибраҳимович (у 62-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди), Франк Кесси (66-дақиқа), Рафаэль Леао (67-дақиқа) ва Анте Ребич (80-дақиқа) муаллифлик қилди.

Шу тариқа, «Милан» 1989 йилдан буён Италия чемпионати доирасидаги ўйинда «Ювентус» дарвозасига 4 гол уришга эришди.

Милан клуби турнирдаги мағлубиятсиз сериясини 5 ўйинга етказди, «Ювентус» эса 8 февралдан буён илк бор мағлуб бўлиб, мағлубиятсиз сериясини якунлади.

Бу ғалабадан сўнг «Милан»нинг очколари сони 49тага етди ва Пиоли жамоаси вақтинча 5-ўринга кўтарилди. «Ювентус» эса 75 очко билан ҳамон етакчилик қилмоқда.

Туринликлар клубини таъқиб қилиб келаётган «Лацио» лигада жон сақлаш учун курашаётган «Лечче»га имкониятни бой берди (1:2) ва римликлар жамоасидаги очколар сони 68талигича қолди.

А Серия. 31-тур
 
Милан – Ювентус 4:2
Голлар: Ибраҳимович (62, пенальти), Кессиэ (66), Рафаэл Леау (67), Ребич (80) – Рабьо (47), Роналду (53).
Милан: Доннарумма, Кьер, Тео, Конти (Калабрия, 82), Романьоли, Беннасер, Салемакерс (Рафаэл Леау, 60), Лукас Пакета (Чалханоглу, 46), Кессиэ, Ибраҳимович (Бонавентура, 67), Ребич (Крунич, 82).
Ювентус: Шченсни, Ругани, Бонуччи, Данило, Рабьо (Матюиди, 69), Куадрадо (Алекс Сандро, 77), Пьянич (Рэмзи, 69), Бентанкур (Мураторе, 90), Бернардески, Игуаин (Дуглас Коста, 69), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Лукас Пакета (31), Беннасер (36), Ребич (59), Бонуччи (62), Конти (73).

Лечче – Лацио 2:1
Голлар: Ал Бабакар (30), Лучони (47) – Кайседо (5).
Лечче: Габриэл, Донати, Кальдерони, Пас, Лучони, Сапонара (Фариас, 59), Петриччоне (Дейола, 72), Барак, Манкозу, Фалько (Рисполи, 72), Ал Бабакар (Маер, 52).
Лацио: Стракоша, Раду (Луис Фелипе, 46), Ачерби, Габаррон, Лаццари (Адеканье, 85), Лейва (Милинкович-Савич, 46), Пароло (Катальди, 70), Луис Альберто, Хони Родригес (Лукаку, 46), Иммобиле, Кайседо.
Огоҳлантиришлар: Кайседо (22), Донати (43), Раду (44), Габриэл (56), Петриччоне (65), Иммобиле (81).
Четлатиш: Габаррон (90).

Top