08:28 / 10.07.2020
10282

АҚШда кунлик касалланишлар сони бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди

АҚШда сўнгги суткада коронавирусга 65,6 минг киши чалинди. Бу пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Фото: Reuters

Аввалги антирекорд 7 июлда қайд қилинганди. Ўшанда бир кунда вирусга чалинганлар сони 60,2 минг кишини ташкил қилган. Жами АҚШда коронавирусга 3,2 млндан кўпроқ киши чалинган, ундан 135 мингдан кўпроқ киши вафот этган. 

АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучининг таъкидлашича, мамлакат ҳали коронавируснинг биринчи тўлқинидан чиқмаган. У бутун дунё бўйлаб пандемия кучайишини прогноз қилган. 

АҚШда коронавирус тарқалиши жадаллашгани сабабли штатлар ва округлар раҳбарияти яна чекловлар киритмоқда. Жумладан, Техас штатида фавқулодда чоралар кўрилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top