Ангор туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 11 июль куни Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Усмон Янгибоевич Туропов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани муносабати билан Ангор тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Шу кунгача вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шоҳжаҳон Бекмуратович Абдуллаев Ангор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Маълумот ўрнида, Шоҳжаҳон Абдуллаев 1987 йилнинг 19 январида Олтинсой туманида туғилган. 2009 йилда Термиз давлат университети, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи, 2020 йилдан вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Бугун Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент метрополитени 2025 йилда қўшимча 56 та метро вагони харид қилади
Ўзбекистон | 19:51
-
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
Жаҳон | 19:41
-
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
Ўзбекистон | 19:37
-
Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 19:29
Мавзуга оид

10:05 / 24.09.2024
Сурхондарёда Лабо бошқариб кетаётган ёш боланинг отасига чора кўрилди

21:18 / 27.03.2024
Ангор тумани ҳокимлиги сотиб олган Captiva вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди

20:36 / 11.03.2024
Ангор ҳокими “Аёллар дафтари” маблағларидан Captiva-5 сотиб олди

16:28 / 13.06.2023