Жаҳон | 11:13 / 11.07.2020
4469
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Франция маҳсулотларига 1,3 млрд долларлик бож тўловларини жорий этади

АҚШ ҳукумати Франциядан келтириладиган маҳсулотларга қўшимча равишда 25 фоизлик бож киритишни режалаштирмоқда. Унинг жами қиймати 1,3 млрд долларни ташкил этади. Қўшма Штатларнинг савдо музокараларидаги вакили шундай огоҳлантиришни эълон қилган. 

Фото: Getty Images

2021 йил 6 январ куни кучга кирадиган қарор Парижнинг рақамли хизматлар тақдим этадиган компаниялар, жумладан Америка фирмаларини солиққа тортиш режаси билан боғлиқ

Маълум қилинишича, музокараларда бирор натижага эришиш учун вақт бериш мақсадида қўшимча бож жорий қилиш қарори 6 ой кейин кучга кириши белгиланган. 

Агар савдо музокараларида бирор натижага эришилмаса, Франциянинг косметика маҳсулотлари, сумкалари каби молларига қўшимча бож киритилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид