14:00 / 11.07.2020
20497

Навбаҳор туманида 5 ёшли қизалоқ мудҳиш жиноят қурбони бўлди

Иллюстратив сурат

9 июль куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида содир этилган мудҳиш қотилликка вояга етмаган ўсмир сабабчи бўлди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

2004 йилда туғилган мактаб ўқувчиси, айни пайтда Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Қ. жорий йилнинг 8 июль куни ота-онаси билан биргаликда Навбаҳор тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда истиқомат қилувчи бобосининг уйига меҳмондорчиликка борган.

Б.Қ. шу қишлоқда яшовчи, 1985 йилда туғилган амакиси Э.Т.нинг ўгай қизи — 2015 йилда туғилган, вояга етмаган М.А.ни ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдирган. Воқеага тасодифан гувоҳ бўлган М.А.нинг онаси, 1988 йилда туғилган М.Д.га ҳам қўлидаги пичоқ билан бир неча маротаба тан-жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. Айни пайда жабрланувчи М.Д. туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

— Оиладаги носоғлом муҳит, руҳият ва онгнинг мўртлиги, меҳрсизлик ҳамда итоатсизлик қонли зўравонликнинг юзага келишига сабаб бўлди, — дейди вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник И.Тиллаев. — Ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги эътиборсизлиги 5 ёшли қизалоқни қурбонга айлантирди. Аҳлоқий ҳамда жисмоний тарбиясизлик ҳар қандай жиноятнинг бош омилидир. Гумонланувчининг жазодан қочишга уриниши, қотилликда ўзини айбдор ҳис этмаслиги уни жавобгарликдан озод этмайди. Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди.

Top