Ўзбекистон | 00:22 / 11.07.2020
15708
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар ишлари агентлиги раисига ўринбосар тайинланди

Дилноза Каттахонова янги ташкил қилинган Ёшлар ишлари агентлигида иш бошлади. 

Фото: Facebook /Dilnoza Kattaxonova

Kun.uz манбаси хабар беришича, Дилноза Каттахонова 10 июль куни Ёшлар иттифоқи биносида президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов раислигида ўтган йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Дилноза Каттахонова шу пайтга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Дилноза Каттахонова 1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Миллий университети битирувчиси ҳисобланади. У муқаддам Хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Аввалроқ агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига Сарвар Ашуров тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид