Бухорода «СЭС» ходими ҳамширага қўл кўтарган. ИИБ воқеага изоҳ берди
Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизматига кўра, жорий йил 11 июль куни ижтимоий тармоқларда ДСЭНБ ходимаси ҳамширани ҳушидан кетгунча калтаклаган, деб изоҳ берилган икки дақиқалик видео тарқалган.
Маълум бўлишича, 10 июль куни шаҳардаги 11-сон оилавий поликлиника ҳамшираси Н.П. Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини улгуржи сотиш бозорига кириш жойида ўрнатилган дезинфекция туннелида фуқароларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун хизматга жалб қилинган.
Кун иссиқ бўлгани сабабли ўша ердаги қоровулхонада бироз дам олиб, яна хизматга чиқаётган вақтида шу бозорда хизмат олиб бораётган Бухоро шаҳар ДСЭНБ ходими, 1986 йилда туғилган М.А. келиб ҳамширага хизмат жойини ташлаб кетгани учун танбеҳ берган. Улар ўртасида юзага келган низоли ҳолатда М.А. ҳамширанинг юз қисмига қўли билан урган.
Шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари вазиятни бартараф этаётган вақтда ҳамширанинг аҳволи ёмонлашиб, ҳушсизланиб йиқилган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, ҳар иккиси ҳам суриштирув ишлари олиб бориш учун Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБга олиб кетилган.
«Ҳозирда судга оид тиббий экспертиза тайинланган, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда», дейилади Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг Kun.uz ’га берган маълумотида.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024