Жаҳон | 12:39 / 12.07.2020
2254
1 дақиқада ўқилади

Польшада президент сайловларининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтмоқда

12 июлда Польшада президент сайловларининг ҳал қилувчи 2-босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда аввалги босқичда энг кўп овоз тўплаган номзодлар – амалдаги президент Анжей Дуда ва пойтахт Варшава мэри Рафал Тшасковский иштирок этмоқда.

Фото: Jakub Wlodek / Agencja Gazeta / Reuters

Овоз беришдан олдин уларнинг ғалаба қозонишга имкониятлари деярли тенг баҳоланган.

2-босқичда ғалаба қозониш учун номзод рақибидан кўпроқ овоз тўплаши кифоя қилади. 28 июнда ўтган 1-босқичда номзодлардан бирортаси ғалаба учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овоз йиға олмаган: Дудага 43,50 фоиз овоз, Тшасковскийга 30,46 фоиз овоз берилган.

2-босқич олдидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Дудага сайловчиларнинг 45,9 фоизи, унинг рақибига 46,4 фоизи овоз беришга тайёрлигини билдирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид