Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги тошқинлар натижасида қарийб 38 миллион киши жабр кўрди
Тошқинлар атижасида 28 мингдан ортиқ иншоот вайрон бўлган, 3,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари яроқсиз ҳолга келган. Табиий офат келтирган зарар 82,2 миллиард юань деб баҳоланмоқда.
Хитойнинг 27 провинциясида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида қарийб 38 миллион киши жабрланди, 140дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Кейинги ҳафталарда тўхтовсиз ёғингарчиликлар натижасида Хитойдаги ўнлаб дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилди.
Хабар қилинишича, табиий офатдан 37,9 миллион киши жабр кўрган, 141 киши вафот этган ёки бедарак йўқолган, 2,25 миллион киши эвакуация қилинган.
Тошқинлар натижасида 28 мингдан ортиқ иншоот вайрон бўлган, 3,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари яроқсиз ҳолга келган. Табиий офат келтирган зарар 82,2 миллиард юань деб баҳоланмоқда.
Синьхуа агентлигининг маълумот беришича, 4 июлдан буён мамлакатдаги 212та дарёда сув сатҳи хавфли даражага кўтарилган, 19та дарёда сув сатҳи кўтарилиши бўйича тарихий рекордлар қайд этилган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026