Жаҳон | 14:45 / 14.07.2020
5548
1 дақиқада ўқилади

Эронда МРБ фойдасига жосуслик қилишда айбланганлардан бири қатл этилди

Генерал Қосим Сулаймоний ҳақидаги маълумотларни беришда айбланган Маҳмуд Мусовий Маждга нисбатан ўлим жазоси ҳозирча ижро этилмаган.

Фото: Jerzy Dabrowski, globalookpress

Эронда МРБ билан ҳамкорлик қилишда айбланган шахслардан бири қатл этилди. Бу ҳақда Эрон суд ҳокимияти расмий вакили Ғуломҳусайн Исмоилий маълум қилди.

 У шунингдек, генерал Қосим Сулаймоний ҳақидаги маълумотларни беришда айбланган Маҳмуд Мусовий Маждга нисбатан ўлим жазоси ҳозирча ижро этилмаганини айтди.

"Эрон мудофаа вазирлиги аэрокосмик соҳаси собиқ ходими бўлган яна бир жосус ҳам қатл этилди", - дея Исмоилийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mizan Online агентлиги.

Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эрон мудофаа вазирлигининг собиқ ходими Ризо Асқарий МРБга Эрон ракеталари ҳақидаги маълумотларни берган.

Мавзуга оид