Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда лифтда қамалиб қолган 6 яшар қизалоқ қутқариб олинди – ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида лифтда қамалиб қолган 6 яшар қизалоқ қутқарувчилар томонидан қутқарилганини маълум қилди.
«15 июль куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 1050 тезкор рақамига Термиз шаҳри Фаровон мавзесида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Унга кўра шу манзилдаги кўп қаватли 18-уйнинг лифти ишламай қолган.
Лифт ичида 6 яшар қизча 1 соатлар чамаси қолиб кетган. Кўп қаватли уйда яшовчилар лифт эшикларини ўзлари очишга уринишган. Очишолмаганларидан кейин қутқарувчиларни чақиртиришган», дея ФВВ ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, Сурхондарё вилояти ФВБ қутқарув отряди гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Қутқарувчилар қисқа муддат ичида лифтда қолиб кетган қизалоқни қутқариб олишган.
ФВВ кўп қаватли уйлардаги лифтдан фойдаланишда ҳушёр бўлиш, техник хавфсизликлар қоидаларига амал қилиш, айниқса, кичик ёшдаги болаларни қаровсиз қолдирмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантиради.
Эслатиб ўтамиз, 1050 тезкор рақамига чақирилган қутқарувчилар хизмати учун фуқаролар томонидан пул тўланмайди.
Мавзуга оид
17:36 / 02.12.2025
Термиз – Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
08:47 / 12.11.2025
Қурилиш вазирлиги: «Тошкентда 9 минг лифт носоз» деган хабарлар асоссиз
20:31 / 10.11.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозлик қайд этилди
11:35 / 27.09.2025