18:03 / 17.07.2020
41860

Петербургда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иш ташлашди

 Ушбу муаммони ҳал қилиш учун пудратчи компания раҳбарияти ва Ўзбекистон консули жалб этилганлиги айтилмоқда.

Фото: spb.live / Vk

Санкт-Петербургдаги «Лахта центр» қурилишида ишлаётган меҳнат мигрантлари иш ташлашди.

Қурилишнинг бош пудратчиси бўлган Renaissance Construction вакилининг сўзларига кўра, компаниянинг ойлик маош бўйича қарзи йўқ.

«Ишчилар меҳнат шартномасида кўрсатилмаган тўловларни талаб қилмоқда. Ҳозирда компаниянинг ишчилар олдида маош борасида қарзи йўқ», - деди компания матбуот хизмати ходими.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун компания раҳбарияти ва Ўзбекистон консули жалб этилганлиги айтилмоқда.

«Лахта центр» —"Газпром" штаб-квартираси жойлашган кўп функцияли мажмуа. Қурилиш ишлари 2018 йилда якунланган, ҳозирда пардоз ишлари кетмоқда. 

Аввалроқ Амур областида «Газпром»нинг газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаётган ўзбекистонлик ишчилар исён кўтаргани хабар қилинганди

Top