Самарқанднинг бош санитар шифокори ўзгарди
Самарқандда бош санитар шифокор ўзгарди. Янги бош шифокор шу вақтгача вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаётган эди.
Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўзгарди. Бу ҳақдаги маълумотни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Kun.uz мухбирига тасдиқлади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, айни кунга қадар мазкур лавозимда ишлаб келган Хайрулла Боймуродов ўрнига Адҳам Баҳромов вилоят СЭОМ бош шифокори этиб тайинланган. Адҳам Баҳромов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Олдинроқ Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов самарқандликларга мурожаат йўллаб, Самарқанд шаҳрида аҳвол яхши эмаслигини айтганди. Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни ўтказилган видеоселекторда Самарқанд вилояти мураккаб эпидемиологик вазиятдан чиқиб кетганини эътироф этганди.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024