Спорт | 21:09 / 19.07.2020
6665
1 дақиқада ўқилади

Испанияда «коронавирусли футбол ўйини» ташкилотчиси ҳибсга олинди

Испаниянинг Наварра вилояти полицияси коронавирус юқтириб олганлар ва соғлом одамлар ўртасидаги футбол ўйини ўтказилишининг олдини олди.

Фото: Globallookpress

El Confidencial газетаси хабарига кўра, полиция ўйин ташкилотчисини ҳибсга олган. Ҳуқуқ тартибот идоралари талқинига кўра, у 20 июль куни Памплона шаҳрида бундай ўйинда иштирок этишни ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилган. Гумонланувчи аҳоли саломатлигига қарши жиноятда айбланмоқда. Ҳозирги вақтда тергов ишлари ўтказиляпти.

Worldometers хабарига кўра, 19 июль кунги ҳолатга кўра, Испанияда коронавирус юқтириб олганлар сони 307 мингдан ортиқни ташкил қилади. Уларнинг 28 мингдан ортиғи вафот этган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид