Исроил «Газпром» ўрнига Европага табиий газ етказиб бериши мумкин
Исроил ҳукумати Европа мамлакатлари билан газопровод қуриш ҳақидаги келишувни маъқуллади.
Reuters хабарига кўра, Исроил Европага табиий газ етказиб беришда Россиянинг «Газпром» компанияси ўрнини эгаллаши мумкин.
Eastmed деб номланган газопровод Ўртаер денгизи тубидан ўтказилади ва Кипр, Греция, Италия ва бошқа мамлакатларга газ етказиб беришда фойдаланилади. Унинг лойиҳа қиймати 6 миллиард еврога баҳоланмоқда ва қурилиш ишлари 2025 йилда бошланиши режалаштириляпти. Газопровод орқали йилига 10 миллиард кубометр газ етказиб берилади. Бу қувват 2 баробар оширилиши ҳам мумкин.
Европа комиссияси лойиҳани техник-иқтисодий асосини тайёрлашга 35 миллион евро маблағ ажратди.
«Қурилиш ҳақидаги битимнинг имзоланиши Исроилни энергоресурс экспортёрига айлантирадиган тарихий воқеа бўлди», — деди мамлакат энергетика вазири Юваль Стейниц. Аввал Исроил газни фақат импорт қилиб келаётган эди.
Йил бошидан бери «Газпром»нинг Европага газ етказиб бериш ҳажми 20 фоизга қисқарган. Талабнинг пасайиши ва Европадаги газ захираларининг тўлиб кетиши натижасида ресурс нархи пасайган. Натижада, «Газпром»нинг Европага газ етказиб бериши фойдасиз бўлиб қолган.
Исроил Leviathan конидан газ қазиб олмоқда, унинг захиралари 621 миллиард кубометрга баҳоланган.
2017 йил декабрь ойида Кипр, Греция, Италия ва Исроил узунлиги 2000 км.га тенг бўлган EastMed газопроводини қуриш ҳақида келишиб олишган эди. Бу газпоровд Leviathan конини Кипрнинг Aphrodite (захираси 130 миллиард кубометр) кони билан боғлайди ва Европа бозорига чиқиш имконини беради.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024