Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қисқа муддатли универсал электрон виза жорий этилади
Ушбу виза билан Россия ҳудудида 16 суткагача юриш мумкин.
Россия Давлат думаси 2021 йил 1 январдан универсал ягона электрон виза жорий этилиши тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжатга кўра, Россияга туристик, иш билан, меҳмонга ва гуманитар мақсадларда келадиган хорижликлар учун бир марталик элекртон виза жорий этилади.
Электрон виза ариза берилган кундан бошлаб 4 кун муддат ичида расмийлаштирилади. У икки ой муддатгача амал қилади.
Ушбу виза билан Россия ҳудудида 16 суткагача бўлишга рухсат берилади.
Илк бор айрим давлатлар фуқаролари учун электрон визаларни бериш 2017 йилда Узоқ Шарқ федерал округига келувчилар учун берила бошланганди. Сўнгра худди шундай лойиҳа Калининград областида, 2019 йил октябрдан эса Санкт-Петербург ва Ленинград областида йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026