Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг энг кичик қишлоғида 8 йилда илк марта чақалоқ туғилди
Италиянинг энг кичик қишлоғи аҳолиси сўнгги 8 йилда илк марта чақалоқ туғилишини байрам қилишмоқда.
Фото: @Comune di Morterone
Ломбардиянинг тоғли ҳудудида жойлашган Мортероне қишлоғи аҳолисининг сони бир нафарга кўпайди ва энди 29ни ташкил қилади. Яқинда бу ерда сўнгги 8 йилда илк маротаба бола туғилди. Унга Денис деб исм қўйишди.
«Бу қишлоқ аҳолиси учун ҳақиқий байрам», - деди Мортероне мэри Антонелла Инверницци.
Денис Лекко шаҳридаги туғруқхонада дунёга келди, унинг вазни 2,6 кг. Анъанага мувофиқ унинг ота-онаси Маттео ва Сара уйининг эшигига кўк рангли лентани осиб қўйишди. Сўнгги бор қишлоқ аҳолиси бундай (пуштиранг) лентани 2012 йилда, қиз туғилганда кўришган эди.
Сара ҳомиладорликни пандемия даврида ўтказди ва бу осон бўлмаганини таъкидламоқда.
«Пандемия даврида ҳомиладор бўлиш осонмас экан. Уйдан чиқиб, ўз яқинларингизни кўриш учун боролмас экансиз», - деди у.
The Guardian хабарига кўра, Италияда туғилиш даражаси йилдан-йилга пасаймоқда. 2019 йилда мамлакатда 420 мингдан ортиқ бола туғилган. Бу эса 1861 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Италияда тахминан 60,5 млн аҳоли истиқомат қиляпти.
Мавзуга оид
10:40 / 24.01.2026
Германия ва Италия ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
22:40 / 19.01.2026
Машҳур Valentino модалар уйи асосчиси вафот этди
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
15:11 / 10.01.2026