15:50 / 23.07.2020
5011

Туркия мактабларни очиш бўйича 4 сценарий устида ишламоқда

Туркия Халқ таълими вазири Зиё Селчукнинг сўзларига кўра, 31 август куни мактабларни очиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари тугалланди, аммо якуний қарор Вазирлар Кенгаши томонидан эпидемия соҳасидаги жорий ўзгаришлар фонида қабул қилинади.

Фото: Getty Images

CNN Turk нашри меҳмони бўлган вазир қуйидаги тўрт сценарийга эътибор қаратди:

1. Чекловсиз таълим. Ушбу сценарийга кўра, мактаблар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ очилиши кутилмоқда.

2. Онлайн таълим. Мазкур сценарий ўқишни тўлиқ интернет орқали давом эттиришни кўзда тутади. Таълим вазири ушбу сценарий бўйича зарур ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

3. «Эритилган» таълим. Ушбу сценарий бўйича, мактаблар маълум кунларда очилади, шу билан бирга, синфдаги ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлинади ва улар турли кунларда мактабга боришади, дарс соатлари ҳам камаяди. Баъзи дарслар эса интернет орқали олиб борилади.

4. Хавфли минтақаларда таълим. Вирусга чалиниш ҳолатлари кўп бўлган ва эпидемия хавфи юқори вилоятларда таълимда чеклов ўрнатилади, бошқа вилоятларда эса чекловсиз таълим берилади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top