10:02 / 24.07.2020
8022

Андижонда уч нафар ўсмир томонидан жиноят содир этилди 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 20 июль куни соат 21:30да Андижон вилояти Андижон тумани Гумбаз МФЙ ҳудудида фуқаро 21 ёшли Ж.Ж., 20 ёшли М.К. ва 19 ёшли А.И. бир гуруҳ бўлиб, М.К.нинг бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашинада 36 ёшли Д.З.ни кузатишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар ушбу фуқарони “Миллий ҳаммом” биноси ёнида тўхтатиб, (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатишиб) Д.З.нинг юз қисмига уриб, ёнида бўлган нархи 1.400.000 сўмлик 1 дона Samsung А-10 русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида Ж.Ж., М.К. ва А.И. ушланиб, улардан Samsung А-10 русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.     

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ж.Ж., М.К. ва А.И.га ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Top