Ўзбекистон | 17:08 / 24.07.2020
13502
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 19 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 193 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 179 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча кун давомида республиканинг 6 ҳудудида жами 311та янги ҳолат қайд этилди.

  • Тошкент шаҳрида 170 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 52 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 35 ҳолат
  • Самарқанд вилоятида 31 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 18 ҳолат;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 ҳолат.

Бугун айни пайтга қадар жами 54 нафар бемор тузалди ва жами тузалганлар сони 10 203 нафарга етди.

  • Андижон вилоятида 45 нафар;
  • Навоий вилоятида 9 нафар.

Бугун шунингдек, икки бемор вафот этди ва Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 104 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 872 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид