Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қироли Салмон операция қилинди
Қирол Салмон 20 июлда Ар-Риёддаги шифохонага ётқизилганди.
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ол-Сауд ўт пуфагини олиб ташлаш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.
Хабарда айтилишича, операция қирол Файсал номидаги шифохонада амалга оширилган. Қирол Салмон шифокорлар тавсиясига кўра бир оз муддат шифохонада қолади.
У 20 июлда Ар-Риёддаги шифохонага ётқизилганди.
Қирол Салмон 84 ёшда бўлиб, 2015 йилда тахтга ўтирган.
Қиролнинг 34 ёшли ўғли Муҳаммад бин Салмон меросхўр шаҳзода ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026