Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самолётда коронавирус юқтириш эҳтимоли қай даражада эканлиги баҳоланди
Самолётга чиқиш ва тушиш вақти йўловчилар учун энг хавфли онлар деб баҳоланди: одамлар эшиклар олдида тўпланади, қўл юкларини топширади ва олади.
Немис тадқиқотчилари самолётда парвоз қилиш вақтида коронавирус юқтириш эҳтимолини баҳолашди. Касаллик юқтириш даражаси аввал ўйланганидан кўра анча паст бўлиб чиқди, деб ёзади Express.
Самолётга чиқиш ва тушиш вақти йўловчилар учун энг хавфли онлар деб баҳоланди: одамлар эшиклар олдида тўпланади, қўл юкларини топширади ва олади.
Парвоз вақтида салондаги ҳаводан зарарланиш нисбатан паст бўлиши айтилмоқда. Тадқиқотда кўрсатилишича, самолёт бортидаги ҳаво ҳар уч дақиқада тўлиқ янгиланиб турилади. Кондиционер ўрнатилган хонада эса бу вақт 12 дақиқани ташкил этади.
Аввалроқ германиялик олимлар коронавируснинг 8 метрдан ортиқ масофага тарқалиши мумкинлигини аниқлашганди.
Мавзуга оид
13:40 / 28.11.2025
Самолёт энг ишончли транспорт воситаси бўлмай қолдими?
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
17:49 / 14.08.2023
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут сотуви бошланди
11:34 / 04.06.2023