Ўзбекистон | 10:03 / 26.07.2020
45705
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 20 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 274 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 20 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20226 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Барча янги ҳолатлар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

  • Тошкент вилоятида 136 ҳолат;
  • Тошкент шаҳрида 90 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 29 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 16 ҳолат
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат .

25 июль куни Ўзбекистонда 592 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди. Бу – бир кун аввалгидан юзтага кўп, кунлик антирекорддан (13 июль) иккитага кам кўрсаткичдир. Шу билан бирга, шу куни касалликдан тузалишлар сони бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди - 359 киши инфекциядан фориғ бўлди.

Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликка чалинганларнинг 10831 нафари соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9283 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид