09:36 / 27.07.2020
11701

Депутат Бобур Бекмуродов «Юксалиш»га раҳбарлик қилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бекмуродов Бобур Мансурович «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: yumh.uz

Шу пайтгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Дастурлар ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бобур Бекмуродов ҳаракат раиси сифатида иш бошлаши кутилмоқда.

Бобур Бекмуродов 1985 йил 5 январда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. У дастлаб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (2008 й.), сўнгра Тошкент молия институти (2009 й.) тамомлаган. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган.

Маълумот учун, ҳаракат давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда истиқомат ватандошлар, шунингдек ННТларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради. Унинг раиси бир вақтнинг ўзида Олий Мажлис депутати бўлиши талаб этилади.

Top