19:52 / 27.07.2020
11180

Дунёда коронавирус пандемияси тезлашмоқда – ЖССТ раҳбари

Фото: AP

Дунёда коронавирус пандемияси тезлашди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

«Соғлиқни сақлаш соҳасида олтинчи марта глобал фавқулодда вазият эълон қилинди, аммо бу энг оғири бўлмоқда. Ҳозирда ЖССТ қарийб 16 миллионта касалланиш ва 640 мингдан ортиқ ўлим ҳолатларини қайд этди. Пандемия тезлашиши давом этмоқда», - деди Гебрейесус.

Унинг маълумот беришича, охирги 6 ҳафта ичида касалланиш ҳолатлари деярли икки бараварга ошган.

«30 январда соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазият эълон қилганимда Хитойдан ташқарида 100дан кам ҳолат бўлиб, ҳеч ким вафот этмаганди», - деди ЖССТ бош директори.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 16,3 миллиондан ошган, 649 мингдан ортиқ киши касаллик қурбони бўлган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top