Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медиаторларни тайёрлаш дастурига ўзгартиришлар киритилади
Махсус ўқув курсларида таълим олиш шартнома асосида 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув дастури бўйича амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Медиаторларни тайёрлаш дастурига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Адлия вазирининг 2019 йил 31 январдаги буйруғи билан тасдиқланган Медиаторларни тайёрлаш дастурига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари Ўзбекистон президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ–4754-сон “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган медиация ва низоларни муқобил усулда ҳал этиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази томонидан ташкил этилади.
Махсус ўқув курсларида таълим олиш шартнома асосида 72 соатдан кўп бўлмаган ўқув дастури бўйича амалга оширилади.
Махсус ўқув курслари ўқиш учун фуқаролар бевосита ёки электрон шаклда ариза билан Марказга мурожаат қиладилар.
Ўқув жараёнида ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот ва тренинг шаклида ташкил этилади.
Ўқув машғулотлари тингловчиларда медиация жараёнини юқори савияда ташкил этиш кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.
Махсус ўқув курслари тингловчиларини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказда уч нафардан иборат таркибдаги комиссия шакллантирилади.
Мавзуга оид
11:24 / 11.05.2026
“Келажакни квант компютерларсиз тасаввур қилиш қийин” – MIT’ни мақсад қилган фарғоналик ўқувчи
07:42 / 16.08.2025
Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурига 200 миллион доллар жалб қилинади
18:29 / 09.04.2025
Британияда маълумотлар таҳлили асосида «қотилликларни башорат қилувчи» тизим ишга туширилади
15:31 / 24.03.2025