Жамият | 17:14 / 27.07.2020
6179
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 15 кун мобайнида 15 859та транспорт воситаси радарга тушди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 июль кунидан бошлаб, бир неча карантин қоидалари жорий қилинди. Қоидаларга кўра республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати куннинг муайян вақтида чекланиб, шанба ва якшанба кунлари эса бутунлай чекланган эди. 

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят йўлларида транспорт воситалари ҳаракати камайишига қарамасдан 10 июль кунидан ҳозирги кунга қадар 15 859та тезликни меъёридан ошириш ҳолати махсус автоматлаштирилган фоторадарлар орқали аниқланди. Ушбу ҳолатлар ичида тезликни ҳаддан ташқари меъёридан ошириб юборган ҳайдовчилар ҳам бор.

Масалан, 10 июль куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган “Малибу 2” русумли автоулов Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи А373-автомобил йўлида 70 км/соат белгиланган жойда 133 км/соат тезлик билан ҳаракатланган. 

11 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган ташкилотга қарашли бўлган Мерседес G 63 русумли автоулов Юқори Чирчиқ туманидан ўтувчи 4Р12-автомобил йўлида 70 км/соат белгиланган жойда 135 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

11 июль куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган “Ласетти” русумли автоулов Юқори Чирчиқ туманидан ўтувчи 4Р12-автомобил йўлида 70 км/соат белгиланган жойда 145 км/соат тезлик билан ҳаракатланганлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, июль ойи мобайнида 23та йўл-транспорт ҳодисасига тезликни меъёридан ошириш сабаб бўлган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид