20:06 / 28.07.2020
15898

ЖССТ COVID-19 фақат битта тўлқиндан иборат бўлишини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Ҳарриснинг сўзларига кўра, коронавирус "кўтарилиб-тушадиган битта тўлқин"дан иборат.

Дунё COVID-19 коронавирусининг фақат битта тўлқинига дуч келади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис.

Харрис Женевадаги брифингда дунё ҳамжамияти коронавируснинг "кўтарилиб-тушадиган битта тўлқини" билан тўқнашишини таъкидлади.

Унинг қўшимча, қилишича, COVID-19 мавсумий авж оладиган гриппга ўхшаш эмас.

Шу билан бирга, Европа мамлакатларида пандемия яна тезлашмоқда. The Guardian нашрининг ёзишича, Германия, Испания, Грецияда касалланиш ҳолатлари қайд этилиши ўсмоқда.

Worldometer сайтининг маълумотларига кўра, дунёда COVID-19га чалинганлар сони 16,6 миллиондан ошган, 657 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top