Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кобальт» ва тез ёрдам машинаси иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 26 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган «Кобальт» русумли автомашинани махсус стикер орқали Олмазор кўчасида бошқариб кетаётган бўлган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши томондан келаётган «Дамас» русумли тез ёрдам машинасига бориб урилган.
Натижада, «Кобальт» ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган. Тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Тез ёрдам автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026