Ўзбекистон | 00:00 / 28.07.2020
24572
5 дақиқада ўқилади

Тошкентда бешта ўлим қайд этилди, тўрт беморда юрак касалликлари бўлган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 июль куни мамлакатда коронавирусдан 5та ўлим ҳолати ҳақида ахборот берди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳрида рўй берган.

Вафот этган беморларнинг 2 нафари Яшнобод, 2 нафари Чилонзор, 1 нафари Шайхонтоҳур туманида яшаган.

ССВ статистикасида коронавирусдан ўлимлар сони 121тага етди. Шундан 70таси Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Биринчи ўлим. Шайхонтоҳур туманида яшаган, 4 июль куни коронавирус аниқланган, юрак хасталиклари бўлган 65 ёшли эркак вафот этди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак)да 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда COVID-19 тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. Яшнобод туманида яшаган, юрак хасталиклари бўлган 64 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этди.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Учинчи ўлим. Яшнобод туманида яшаган, юрак хасталиклари билан оғриб келган 53 ёшли эркак коронавирус асоратларидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (аёл) 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида «3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

Унда COVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.

Ушбу шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, реанимацион чораларга қарамай, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Бунгача 24 июль куни Қашқадарёда, 25-26 июль кунлари Тошкентда бир нафардан ҳомиладор аёл ўлимлари қайд этилганди.

Бешинчи ўлим. Чилонзор туманида яшаган, юрак хасталигидан оғриб келган 64 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 64 ёшли А.А. (аёл)да жорий йил 17 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология ИТИ клиникасига ётқизилган.

Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги ва семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Мавзуга оид