Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Фарғонада «Жентра» автомобили ёқиб юборилди
Фарғона шаҳрининг Юксалиш кўчасида «Жентра» русумли автомобиль ёниб кетди.
Воқеа жойидан олинган видеотасвир ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тахминларга кўра, икки қўшни ўзаро гап талашиб, келишолмай қолган.
Натижада, улардан бири автомобилни ёқиб юборган. Уларнинг ўзаро жанжалига нима сабаб бўлгани, автомобиль кимга тегишли экани, унинг ёқиб юборилишига ушбу жанжалнинг қандай алоқаси борлиги номаълум.
Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан зарур куч воситалар ёрдамида дарҳол ёнғин бартараф этилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса жойи кўздан кечирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, шунингдек ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан зарурий экспертизалар тайинланган.
Текширув якунига кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», дейилади ИИБ ахборот хизмати баёнотида.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026