Оилавий бизнесга ишчиларни ёллашга рухсат берилди
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳозирги вақтга қадар амалда бўлган тақиқ бекор қилинди

Фото: madaniyat.uz
Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик билан икки шаклда шуғулланиш мумкин:
юридик шахс ташкил этган ҳолда – оилавий корхона шаклида. Оилавий корхоналар аввалбошдан ишчиларни ёллашга ҳақли бўлган («Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 5-қисми);
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда – якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага асосан. Унда якка тартибдаги тадбиркорлик оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширилиши акс эттирилади ва биргаликда бизнесни юритувчи оила аъзолари кўрсатилади. Бунда ҳозирга қадар доимий ишчиларни ёллаш тақиқланган эди (Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди).
Norma’нинг ёзишича, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунга охирги чекловни бекор қилишга оид қўшимча киритилди. Энди оилавий тадбиркорлик субъектлари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда қуйидагиларга ҳақли:
биринчидан, уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга. Айтайлик мазкур ҳолатда Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчиларни ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қўлланилади;
иккинчидан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан болалари ва невараларининг эрини (хотинини), ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг хотинини (эрини) ва болаларини иштирокчи сифатида жалб этишга ҳақли.
Қонун 22.07.2020 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Мавзуга оид

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

09:52 / 21.02.2025
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади

12:15 / 06.02.2025