Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда фавқулодда ҳолат режими 31 августгача узайтирилди
Таиландда фавқулодда ҳолат режими 26 мартда жорий этилган бўлиб, шу кунгача уч марта узайтирилганди.
Таиланд вазирлар маҳкамаси COVID-19 пандемияси сабабли мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режимини 31 августгача узайтирди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Нарумон Пиньосимват маълум қилди.
"Коронавирус инфекцияси пандемияси сабабли вазирлар маҳкамаси томонидан фавқулодда ҳолат режими 31 августгача узайтирилди", - деди у.
Таиландда фавқулодда ҳолат режими 26 мартда жорий этилган бўлиб, шу кунгача уч марта узайтирилганди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 3,3 минг киши коронавирус юқтирган, 58 киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026