Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ялпи ички маҳсулоти рекорд даражада пасайди
Коронавирус пандемияси шароитида 2020 йилнинг 2-чорагида АҚШ ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) йиллик ифодада 32,9 фоизга қисқарди. Бу ҳақда АҚШ савдо вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, АҚШ иқтисодиёти бундай пасайишни 1947 йилдан бери кўрмаган ва бу АҚШ ялпи ички маҳсулоти учун антирекорд ҳисобланади.
Аввалроқ Reuters таҳлилчилари бу кўрсаткич 34,1 фоизни ташкил қилишини прогноз қилишган.
Маълумотларга кўра, АҚШ ЯИМи 1-чоракда 5 фоизга пасайганди. 2019 йилнинг 1-чорагида ЯИМ 2,9 фоизга ўсган, 2-чорагида эса 1,5 фоизни ташкил қилган.
АҚШ савдо вазирлигида таъкидланишича, 2-чорак учун кўрсаткичлар пандемиянинг мамлакат иқтисодиётига кўрсатган таъсирини тўлиқ акслантирмайди. АҚШдаги иқтисодий вазиятнинг аниқроқ таҳлили вазирлик томонидан бир ойдан кейин эълон қилинади.
Таъкидланишича, айни вақтда АҚШ ҳукумати пандемиядан жабр кўрган аҳоли ва иқтисодиётга навбатдаги ёрдам пакетини тайёрламоқда. Ушбу пакет 1 трлн долларга баҳоланмоқда. Умумий ҳисобда АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга пандемия бошидан бери 2,9 трлн доллардан кўпроқ маблағ ажратилган.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026