Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Covid-19’га оммавий иммунитет ҳосил бўлишига анча бор – ЖССТ
Инсоният коронавирусга қарши оммавий иммунитет ҳосил қилиши ҳали яқин орада содир бўлмайди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Майкл Райан.
Райан инсоният оммавий иммунитет ҳосил қилиши учун Ер аҳолисининг неча фоизи Covid-19 билан касалланиб тузалиши кераклиги ЖССТга номаълумлигини таъкидлаган.
«Аксарият олимлар оммавий иммунитет ҳосил бўлиши учун аҳолининг тахминан 60-80 фоизи касалланиб тузалиши керак, деб ҳисоблашмоқда. Аммо бу кўрсаткич камроқ бўлиши ҳам мумкин.
Бу кўрсаткич қанча бўлишидан қатъи назар, биз ундан ҳали узоқдамиз. Омммавий иммунитет учун керакли кўрсаткичга етгунимизга қадар анча йўқотишлар қилишимиз мумкин», деган Райан.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, оммавий иммунитет ҳосил қилинишига интилиш касалликни назорат қилишга қайсидир маънода зид келади.
«Дейлик, аҳолининг 70 фоизида иммунитет ҳосил бўлиши учун биз вируснинг тарқалишига қўйиб беришимиз керак бўлиб чиқяпти. Аммо бу нимага олиб келади? Беморлар билан лиқ тўла касалхоналар ва кўплаб қурбонларга», дейди у.
Мавзуга оид
13:05 / 02.12.2025
Қизамиқдан ўлимлар сони камайди, лекин касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда – ЖССТ
20:28 / 16.11.2025
Миср қадимий касалликлардан бирига барҳам берилганини эълон қилди
13:32 / 16.10.2025
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ
18:05 / 15.10.2025