Жаҳон | 15:33 / 01.08.2020
10689
1 дақиқада ўқилади

БААда араб дунёсидаги биринчи атом электр станцияси ишга тушди

 Атом электр станцияси умумий қуввати 5,6 мегаваттга тенг бўлган тўртта энергоблокдан иборат бўлади.

Фото: Twitter/@hhshkmohd

 БААда араб мамлакатларидаги биринчи АЭС ишга тушди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.

 "Бугун Абу-Даби амирлигида араб дунёсидаги биринчи “Барака” АЭСи ядров реактори фойдаланишга топширилганини эълон қиламиз", - деб ёзди БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амирлиги шайхи Муҳаммад бин Рашид ол-Мақтум твиттерда.

Мазкур атом электр станцияси умумий қуввати 5,6 мегаваттга тенг бўлган тўртта энергоблокдан иборат бўлади.

Қиймати 25 25 миллиард долларга тенг бўлган АЭС қурилиши 2011 йилда бошланган, у 2017 йилдан электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаши кутилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид