Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 2 минг ўринлик махсус карантин зонаси барпо этилмоқда
Нукусда 2000 ўринга мўлжалланган коронавирусли беморлар учун махсус даволаш марказлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълум қилди.
Хабар қилинишича, беморлар учун тақсимот марказлари Нукус шаҳрининг турли ҳудудларида ташкил қилинмоқда:
- Нукус иқтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг иккита спорт залида 336 ўринлик;
- Нукус спорт мактабининг 7та залида 390 ўринлик;
- Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 168 ўринлик марказ ташкил этилмоқда.
Нукус гарнизонида 5 гектар майдонда эса 1000 ўринли контейнерлардан иборат каратин зонаси қурилмоқда. Зона қошида 100 нафар беморни даволашга мўлжалланган клиника қурилиши ҳам бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч шаҳрида коронавирус юқтириб олган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилаётгани ҳақида хабар берилганди.




Мавзуга оид
18:15 / 30.03.2026
Қорақалпоғистонда ахборот маконидаги йирик воқеа - “Медиа ҳафталик” бошланди
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
12:21 / 14.03.2026
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳокимлик ходимлари фош этилди
11:42 / 04.03.2026