Ўзбекистон | 17:35 / 01.08.2020
50872
1 дақиқада ўқилади

Тойлоқ тумани прокурори вафот этди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Фарҳод Абдухолиқов 1 август куни 58 ёшида вафот этди.

Kun.uz мухбири олган маълумотга кўра, Фарҳод Абдухолиқов узоқ йиллар ошқозон хасталиги билан оғриб келган.

ЎзА хабарига кўра, марҳумда бироз аввал коронавирус аниқланган.

Бош прокуратура прокурор вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор қилди.

Маълумот учун, Фарҳод Мўсинович Абдухолиқов 2018 йилдан буён Тойлоқ тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.

Мавзуга оид