Ўзбекистон | 08:46 / 05.08.2020
3294
1 дақиқада ўқилади

«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритилади

У фаолиятнинг айрим турларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божига алоқадор.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли қонунига илова 49-банд билан тўлдирилади.

Унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид