08:10 / 05.08.2020
4552

Наманганда бир кунда 2та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши ҳалок бўлди

Олти ёшли бола ва ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди.

Шу йил 3 август куни соат 17:50ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Янгиҳаёт МФЙ ички йўлида “Треккер” русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Худди шу куни соат 21:30ларда Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия” ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. 

“Автоҳалокат сабаб вафот этган марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ҳаракат иштирокчиларига эса йўлларда белгиланган қонун-қоидаларни ҳурмат қилишларини сўраб қоламиз. Йўлингиз бехатар бўлсин”, - дейилади маълумотда.

Top