15:25 / 07.08.2020
6033

SpaceX компанияси яна 57та спутникни фазога учирди

SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракета-ташувчиси 7 август куни Флорида штатининг Канаверал бурнидан фазога парвоз қилди.

Фото: Global Look Press

У Starlink тармоғининг 57та спутниги ва BlackSky компаниясининг 2та спутнигини ер орбитасига чиқариши лозим. Бу Falcon 9 ракета-ташувчисининг шундай миссияни ўнинчи маротаба амалга оширишидир.

Starlink тармоғи бутун дунё аҳолисини интернет билан таъминлашни мақсад қилган. Бу ер атрофидаги орбитада 500 кг вазнли жуда кўп кичик спутникларни жойлаштириш орқали амалга оширилади. Алоқа тизими аҳолини 1 Гбит/с тезликда интернет билан таъминлайди. Бу эса 5G алоқа формати билан баробардир.

Биринчи бўлиб юқори тезликдаги интернетга 2020 йил охирида АҚШ жануби аҳолиси эга бўлади.  

Барча спутникларни орбитага чиқариш учун компания 10 миллиард доллар сарфлашига тўғри келади.

Аввалроқ, 2019 йилда SpaceX фазога 60та спутникни учирган эди. Дастурга кўра уларнинг сони 4,5 мингга етиши кутилмоқда.

Top