13:13 / 08.08.2020
9997

Тошкентда бир дона телефон икки кишининг жиноий жавобгарлигига сабаб бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилнинг 5 август куни соат 12:00да 28 ёшли П.С. маст ҳолатда таниши, 32 ёшли А.Г. билан жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 2-мавзеси «Аллея Гагарина» кўчасида бўла туриб фуқаро, 46 ёшли В.Б.нинг нархи 1.500.000 сўмлик Samsung-Galaxy А10s уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу куннинг ўзида П.С. ва А.Г. ушланиб, Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ олиб келтирилган ва улардан талон-торож қилинган уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган, П.С. ва А.Г. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Top