Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукербергнинг бойлиги бир ҳафта ичида 5,3 млрд долларга кўпайди
Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 31 июлдан буён 5,3 млрд долларга кўпайди, деб хабар берди Forbes.
Цукербергнинг бойлиги Facebook акциялари нархи ошгани туфайли кўпайди: акциялар нархи ўтган жумадагига нисбатан 8 фоизга кўтарилди. Натижада Цукербергнинг бойлиги қисқа муддатга 100 млрд доллардан ортиқ деб баҳоланди.
Жума куни Forbes Real-Time рўйхатидан яна уч киши ўрин олди: Amazon бош директори Жефф Безос (189,8 млрд доллар), Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс (113,6 млрд доллар) ва Louis Vuitton хўжайини Бернар Арно (106,6 млрд доллар). Биржа ёпилиши вақтида Forbes Цукербергнинг бойлигини 98,6 млрд доллар деб баҳолади.
Бойлиги сезиларли даражада ўсганлар рўйхатида ўнинчи ўринни россиялик Сулейман Керимов эгаллади: унинг бойлиги 1,8 млрд долларга кўпайди ва 24,8 млрд долларга етди.
Мавзуга оид
15:41 / 16.04.2026
Forbes кўчмас мулк секторидаги энг йирик инвестор номини эълон қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
22:14 / 04.02.2026