08:20 / 08.08.2020
8290

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификатори яна кенгайтирилди

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Norma’нинг ёзишича, биринчидан, рўйхатга кадрлар бўлими инспектори, криминалист, медиатор (медиация бўйича мутахассис), полиграфолог, суд эксперти ва тьютор лавозимлари киритилди.
 
Иккинчидан, айрим лавозимларга маълумотнинг энг паст даражаси бўйича қўйиладиган талабларга тузатишлар киритилди. Натижада ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлганлар қуйидаги лавозимларда ишлаши мумкин:

  • андеррайтер;
  • улгуржи савдо корхонаси директори (мудири);
  • ўқув курси комбинати (пункти) директори;
  • инвестиция воситачиси (маркет-мейкер);
  • бош давлат ижрочиси.

Учинчидан, уларнинг битирувчилари кадрлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи бўлиб ишлашлари мумкин бўлган таълим йўналишлари кенгайтирилди. Энди олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ушбу лавозимда фаолият юритишлари мумкин (илгари – фақат «Кадрлар менежменти» таълим йўналиши учун эди).
 
Эслатиб ўтамиз, ХАЛИКК–2017:

а) хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан – ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади;

б) ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан:

давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;

бошқа ташкилотлар учун – тавсия тусига эга;

в) таълим йўналишлари – барча ташкилотлар учун тавсия тусига эга.
 
Ҳужжат 29.07.2020 йилдан кучга кирди.

Top