Light | 17:57 / 11.08.2020
16206
2 дақиқада ўқилади

Кабобнинг зарарини камайтириш усуллари айтилди

Гастроэнтеролог шифокор ва диетолог Нурия Дианова кабобни истеъмол қилишдан келиб чиқадиган зарарни камайтириш усуллари ҳақида сўзлаб берди.

Фото: iStock

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, кабобни меъёрида истеъмол қилиш лозим, чунки жуда кўп миқдордаги ҳайвон оқсили организм томонидан ёмон ўзлаштирилади. Бу эса ўз навбатида саратонни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларга, жумладан, сурункали ич қотиши ва колитга сабаб бўлади.

Шунингдек, шифокор гўшт билан бирга бодринг ва кўкатларни истеъмол қилишни тавсия этди, бу эса кабобнинг «саратон пўсти» таъсирини камайтиради.

Дианова гўштни тушликкача истеъмол қилиш лозимлигини, кечки овқатга эса енгилроқ таомлар – творог, тухум, тузсиз пишлоқли салатлар, балиқ ёки денгиз маҳсулотларини ейиш яхшироқ эканини таъкидлади.

Бундан ташқари, шифокор ҳар овқатланишда оқсилнинг бир тури ва клетчатканинг бир турини қўшишни тавсия қилди. Бу атеросклероз, саратон ва диабетнинг ривожланишини олдини олади ва ортиқча вазн тўплашдан сақлайди. Диетолог фикрига кўра, ўсимлик оқсили ва ҳайвон оқсилига эга овқатларни навбати билан истеъмол қилиш – энг яхши усул.

Мавзуга оид